Жамият
2026-йил 25-февралдан бошлаб Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи ташриф буюрувчиларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда музейнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, музейнинг ёпилиши бино реконструкцияси, ускуналарни янгилаш, рақамлаштириш ва янги экспозиция яратиш бўйича кенг кўламли ишларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ.
Таъкидланишича, модернизация музей инфратузилмасини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш, экспозицияларни кенгайтириш ҳамда ташриф буюрувчилар учун янада қулай ва интерактив муҳит яратишга қаратилган.
Музейнинг қайта очилиш санаси кейинроқ музейнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77795
Жамият
56743
Жамият
55967
Жамият
51033
Жамият
//
Изоҳ йўқ