Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Сақлаш
15:01 / 25.02.2026 12 0

Шароф Рашидов туманининг собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев суд ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълумот берилишича, 25 февраль куни эълон қилинган жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ Маҳмуд Холбўтаев Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “б”, “в”, “г” бандлари, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

 

Унга 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари — 61,8 млн сўм миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

 

Шу билан бирга, Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган Н. И. Жиноят кодексининг 28,210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

 

Унга 2 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчилар тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//