Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 24-февраль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Феруза Эшматовани Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига қайта сайлади. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси хабар берди.
Феруза Эшматова 1979-йилда туғилган, ҳуқуқшунос. Ушбу лавозимга биринчи марта 2021-йилнинг январь ойида сайланган. Бунга қадар у Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Унинг омбудсман этиб сайланишини 128 нафар депутат бир овоздан қўллаб-қувватлади, 2 нафар депутат овоз бермади.
У ўз чиқишида қўллаб-қувватлаш ва ишонч учун миннатдорчилик билдириб, “жуда катта шараф, лекин шу билан бирга, жуда катта масъулият” эканини қўшимча қилди. Омбудсман мамлакатдаги барча ислоҳотлар негизида “инсон, унинг шаъни ва қадр-қиммати” ётганини таъкидлади.
Мамлакатда қонунчилик босқичма-босқич такомиллашиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжуд механизмлари янгиланаётгани ва янгилари яратилаётганини, бу соҳада омбудсман институти олдида “жуда катта ва муҳим вазифалар” турганини қўшимча қилди.
Омбудсман кетма-кет иккита беш йиллик муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Номзод президент томонидан киритилади. Энди уни Сенат тасдиқлаши лозим.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77878
Жамият
56795
Жамият
56020
Жамият
51075
Жамият
//
Изоҳ йўқ