Энди олий таълим ташкилотларида “Қалқон” патруллари ташкил этилади

Сақлаш
09:53 / 25.02.2026 7 0

Энди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларида “Қалқон” патруллари ташкил этилади. Бу ҳақда вазирлик низомида тасдиқланган.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, “Қалқон” патруллари вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

 – талабаларни одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишини назорат қилиш;

 

 – таълим ташкилотларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли спорт ва фан тўгаракларига жалб қилиш, талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маънавий-маърифий савиясини оширишга кўмаклашиш;

 

 – талабалар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг зарари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

 

 – талабалар орасида хавфли хулқ-атвор белгиларини барвақт аниқлаш ва тегишли масъулларга ахборот бериш, шу жумладан олий таълим ташкилотларидаги профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик қилиш;

 

 – таълим ташкилоти маъмурияти, ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

 

 – таълим ташкилоти ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//