Жамият
Президентнинг ёшлар билан учрашувида Ўзбекистонда ҳар йили 270 мингга яқин янги оила пайдо бўлаётгани қайд этилди.
«Ёш оилалар учун энг аввало нима керак? Албатта, қулай ва шинам уй-жой зарур. Шуни ҳисобга олиб, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасини 14 фоиздан ошган қисми буджетдан қоплаб берилади», – деди Президент.
Ахборот хуружлари авж олаётган бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолиши қайд этилди. Бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш учун тузилган «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш» жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилади ва бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.
Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қопланади. Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини тайёрлаб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади. Кутубхона, «боок cафе» ва китоб дўконлари очиб, китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга уч йилга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда бериш йўлга қўйилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77643
Жамият
56678
Жамият
55883
Жамият
50947
Жамият
//
Изоҳ йўқ