Эҳтиёжманд ёшларни бепул ўқитган ўқув марказлари ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

Сақлаш
14:20 / 24.02.2026 8 0

Қўқон университети замонавий асбоб-ускуналар, техника ва лабораторияга эга 400 ўринли ўқув марказини ишга туширди. Бу ҳақда Президентнинг ёшлар билан учрашувида қайд этилди.

 

Университет эҳтиёжманд оилалар фарзандларини ўқув марказида дастурлаш, сунъий интеллект, робототехника бўйича 6 ойлик ўқув курсларида бепул ўқитмоқчи. Биргина шу орқали йилига 5 мингдан зиёд уюшмаган ёшларнинг замонавий билимларни эгаллаши учун шароит яратилади.

 

Ёки Тошкент аграр университети механизация ва агромуҳандислик йўналишидаги талабаларини «дуал» таълим асосида бевосита Чирчиқдаги агро-тех кластерида ўқитмоқчи. Улар бир вақтнинг ўзида ишлаб, маош олади.

 

Шунингдек, университетда ҳар бири 5 нафар талабадан иборат «Келажак фермерлари» экспериментал жамоалари ташкил этилади. Ушбу жамоалар ўқув йили давомида 10 сотих ерни ўзлаштириб, ўзлари экин экади. Улар ернинг унумдорлигини ошириш, серҳосил ва юқори даромад олиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, курсдан курсга ўтади. Қолган барча олийгоҳлар ушбу ижобий тажрибалардан намуна олиши зарурлиги қайд этилди.

 

Энди жойларда мана шундай масканларни ташкил қилиб, эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни бепул ўқитишни йўлга қўйган ўқув марказлари ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади, коммунал харажатларининг ярми буджетдан қоплаб берилади, ўқитувчиларга тўланган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ «кешбек» сифатида қайтарилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//