Жамият
Президентнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқотида Гарвард, Стенфорд, Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёр экани қайд этилди.
Ёшлар ишлари агентлигига ушбу хорижий олийгоҳлар билан камида 40 минг ёшларни бизнесга ўргатадиган «Янги авлод тадбиркорлари» дастурини бошлаш топширилди. Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.
Ҳар йили «Ёш тадбиркорлар» танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун «Ёшлар венчурс» жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.
Банклар биттадан консалтинг компания ташкил қилиб, жорий йилда 50 минг ёш тадбиркорга бизнес режа тайёрлашига кўмаклашиб, уларнинг харажатини қоплаб беради. Йирик савдо тармоқлари вакиллари ва малакали мутахассислар жалб қилиниб, камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади.
Шу билан бирга, 1 мартдан янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматларининг харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан қоплаб берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77642
Жамият
56678
Жамият
55883
Жамият
50947
Жамият
//
Изоҳ йўқ