Жамият
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари ва таниқли уламолар Президент Шавкат Мирзиёевга муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан иабрик ва миннатдорчилик мактубини йўллади.
Унда дунёнинг камдан-кам мамлакатларида Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Давлат Раҳбари даражасида алоҳида қарор қабул қилиниши, Президент ташаббуси билан қабул қилинаётган бундай ҳужжатлар мазкур ойни юксак инсоний фазилатлар, саховат ва меҳр-мурувват айёмига айлантираётгани таъкидланган.
Рамазон ойи арафасида «Вақф» хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши – давлатчилигимиз тарихида мисли кўрилмаган мурувват намунаси бўлгани қайд этилган.
“Сизнинг ушбу тарихий қарорингиз замирида буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий ривоят қилган: «Амаллар ниятларга қараб эътиборлидир», деган муборак ҳадиси шарифдаги холис ва соф ниятларнинг улуғ ҳикмати мужассамдир”, дейилади мактубда.
Бу туфайли минглаб оилаларнинг мушкули осон бўлиб, миллионлаб диллар қувончга тўлиши, қанча ногиронлиги, касаллиги бор кишиларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажати қоплаб берилиши, шубҳасиз, юртимизга файзу барака олиб келиши таъкидланган.
Муборак ҳадиси шарифларда келтирилишича, “Аллоҳ таоло учун энг мақбул амал – мўминнинг қалбига қувонч киритишдир”. Уламолар Аллоҳнинг назарида бўлган инсонлар қалбига фараҳ бағишлашни Яратганни рози қилиш билан қиёслаганлари ҳамда синиқ кўнгилларни кўтариш, маҳзун дилларга умид бериш ва инсонларнинг оғирини енгил қилиш илоҳий муҳаббатга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаганлари эслатиб ўтилган.
Мамлакатдаги 2000 дан зиёд масжидларда Хатми Қуръонларнинг тизимли ташкил этилиши, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши Президентнинг ислом маърифатига қўшаётган бебаҳо ҳиссасининг ифодаси ўлароқ таъкидланган.
“Яратган ушбу муборак кунларда жонажон Ўзбекистонимизни ўз паноҳида асрасин, эзгу ниятларимиз ижобатини берсин”, дея мактубга якун ясалган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77642
Жамият
56678
Жамият
55883
Жамият
50947
Жамият
//
Изоҳ йўқ