Туркиянинг «Диёнат» фонди Сурхондарёдаги 900 та оилага хайрия ёрдамини кўрсатди

Сақлаш
15:57 / 23.02.2026 14 0

Туркия дин ишлари идораси ҳузуридаги «Диёнат фонди» (Diyanet Vakfı) Ўзбекистонда «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» шиори остида ўтказилаётган хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшди.

 

Хабарга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» жамоат фонди мувофиқлаштирувида амалга оширилган ушбу тадбир доирасида Сурхандарё вилоятида истиқомат қилувчи 900 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берилган.

 

«Рамазон ойи қардош Ўзбекистон халқига барака ва хотиржамлик олиб келсин! Бу юртда Рамазон удумлари, оилавий ифторликлар ва Қуръон хатмлари жуда гўзал тарзда амалга оширилмоқда. Биз буни кўриб жуда хурсанд бўламиз. Ушбу хайрли амаллар қардошлик ришталаримизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», деган Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Маҳмут Турк.

 

Таъкидланишича, «Вақф» ва «Диёнат» фондлари ўртасидаги ҳамкорлик келгусида бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//