Жамият
Ҳукумат қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Унга кўра, академияда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қуйидаги таълим шакллари бўйича ташкил этилади:
▪️ таянч докторантура;
▪️ докторантура;
▪️ мустақил изланувчилик.
Ҳужжатлар Ягона электрон тизим ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади.
Таянч докторантура ва докторантурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилинади.
Таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонлари ҳар йили 1 ноябрдан 25 ноябрга қадар ўтказилади.
Академияда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилиш бўйича танлов ҳар бири 100 балли баҳолаш тизимига асосланган қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
▪️ 1-босқич – талабгорлар мутахассислик фанларидан имтиҳон (ёзма, оғзаки, тест) топширади;
▪️ 2-босқич – талабгорлар диссертация режасининг муфассал лойиҳасини тақдимот қилади.
Кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар имтиҳонлар якунлангандан сўнг академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ