Ҳафта давомида ёғингарчилик кузатилади

Сақлаш
12:30 / 23.02.2026 7 0

Ўзгидромет 28 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага, шунингдек, 25- ва 28 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик(ёмғир, қор) бўлади. 26-27 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Эртага баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси кечаси 24-25 февралда -3° совуқ– +2° илиқ, 26-27 февралда -2– -7° совуқ, 28 февралда 0– -5° совуқ; кундузи 24 февралда +2– +7° илиқ, 25–28 февралда 0– +5° бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага ва индинга баъзи жойларда ёмғир ёғади. 26–28 февралда ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача, 25 февралда айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси — эртага ва индинга +3– +8°, 26-27 февралда +1– +6°, 28 февралда +3– +8° илиқ; кундузи — 24 февралда +13– +18°, 25 февралда +10– +15°, 26 февралда +8– +13°, 27 февралда +10– +15°, 28 февралда +13– +18° илиқ бўлади.

 

Навоий вилояти шимолида кечаси — 25 февралда -3° совуқ– +2° илиқ, 26-27 февралда -2– -7° совуқ, 28 февралда 0– -5° совуқ, кундузи 0– +5° илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. 25-26 февралда эса ушбу вилоятларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кузатилади. 

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучайиши мумкин. 

 

Ҳарорат кечаси — эртага +3– +8°, 25 февралда +5– +10°, 26–28 февралда +3– +8° илиқ; кундузи — эртага ва индинга +13– +18°, 26-27 февралда +10– +15°, 28 февралда +13– +18° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага ёғингарчилик кутилмайди. 25-26 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 27-28 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача, айрим жойларда эса баъзида 20–23 м/с гача кучайиши мумкин. 

 

Ҳарорат кечаси — 24–26 февралда +5– +10° илиқ, 27-28 февралда  +3– +8° илиқ; кундузи — эртага ва индинга +18– +23°, 26 февралда +12– +17°, 27 февралда +15– +20°, 28 февралда +20– +23° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага ва индинга, шунингдек, 28-февралда ёғингарчилик кутилмайди. 26-27-февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси — +3– +8° илиқ, кундузи — 24-25 ва 28 февралда +13– +18° илиқ, 26-27-февралда +10– +15° илиқ бўлади.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 24–26 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 26 февралда айрим жойларда кучли бўлади.

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси — эртага 0-5°, 25 февралда -2° совуқ– +3° илиқ, 26 февралда -2° совуқ– +3° илиқ; 27-28 февралда -2– -7° совуқ; кундузи — эртага +3– +8°, 25 февралда +7– +12°, 27-28 февралда 0– +5° илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//