Жамият
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ижтимоий тармоқларда косметолог сифатида танилган шахс ўз блогида миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиб тайёрланган хатти-ҳаракатлар акс этган видеолавҳалар жойлаштиргани аниқланган.
Маълум бўлишича, ушбу косметологнинг тарқатаётган видеолари жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.
Натижада, қўмита томонидан ушбу фуқарога нисбатан қонун бузилиши юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган.
«Агарда ушбу ҳолат маъмурий жавобгарлик қўлланганидан сўнг ҳам давом эттирилган тақдирда, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли маълумотлар Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасига асосан, рекламада миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, ибора ва образлардан фойдаланиш тақиқланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ