Жамият
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида Бобур боғи лойиҳасига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Учрашувда Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов, Исломобод шаҳар ҳокимлиги (CДА) вакиллари ҳамда лойиҳа устида ишлаётган мутахассислар иштирок этди. Томонлар боғнинг архитектуравий ечимлари, инфратузилмаси ва амалга ошириш босқичлари юзасидан фикр алмашди.
Маълумотларга кўра, Бобур боғи Исломобод шаҳрининг F-7 секторида жойлашган 2,5 гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида болалар ва катталар учун кўнгилочар ҳудудлар, спорт майдончалари, сайр йўлаклари, фавворалар, яшил ҳудудлар ва Ўзбекистон миллий таомлари таклиф этиладиган чойхона ташкил этиш кўзда тутилган. Боғ марказида Заҳириддин Муҳаммад Бобур бюсти ўрнатилади.
Муҳокамалар чоғида боғ концепциясини такомиллаштириш, миллий анъаналар ва замонавий архитектура уйғунлигини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда сифат масалаларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан таклифлар билдирилди. Шунингдек, Бобур боғи учун ажратилган майдон кўздан кечирилиб, лойиҳа юзасидан дала тадқиқотлари ўтказилди.
Мазкур боғ Ўзбекистон халқидан Покистон халқига дўстлик рамзи сифатида тақдим этилиши кутилмоқда.
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51036
Жамият
//
Изоҳ йўқ