Умра сафарлари қачондан тўхтатилиши маълум қилинди

Сақлаш
12:18 / 20.02.2026 10 0

Саудия Арабистони 2026-йилги ҳаж мавсуми олдидан умра сафарлари расман чекланишини маълум қилди. Маълумотларга кўра, умра визаларини расмийлаштириш 19-март куни якунланади. Ушбу санадан кейин янги умра визалари берилмайди.

 

Қайд этилишича, хорижлик зиёратчиларнинг мамлакат ҳудудига кириши учун сўнгги муддат 2-апрель 2026-йил этиб белгиланган. Бу муддатдан кейин умра мақсадида киришга рухсат берилмайди. Шу билан бирга, барча зиёратчилар 18-апрель 2026-йилга қадар Саудия Арабистонини тарк этишлари шарт.

 

Белгиланган чекловлар ҳаж мавсумига инфратузилмавий ва хавфсизлик жиҳатидан тайёргарлик кўриш мақсадида жорий этилмоқда. Макка ва Мадина шаҳарларида ресурслар, тиббий хизматлар, транспорт ва жойлаштириш тизими тўлиқ ҳаж зиёратчилари эҳтиёжларига йўналтирилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида ҳам умра, ҳам ҳаж зиёратчиларини қабул қилиш катта тирбандлик ва хавфсизлик хатарларини келтириб чиқаради. Шу боис умра вақтинча тўхтатилиб, барча куч ва имкониятлар ҳаж тадбирларига сафарбар этилади.

 

Виза муддатини бузиш ёки белгиланган вақтдан ортиқча қолиш Саудия қонунчилигига мувофиқ қатъий жазоларга сабаб бўлади. Жумладан, молиявий жарималар, депортация ва кейинги сафарларга тақиқ чоралари қўлланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//