Жамият
Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Эндиликда Ўзбекистонда давлат байроғидан фойдаланиш ва уни намойиш этиш тартиби янада аниқлаштирилади.
Унга кўра, байроқни дастасиз вертикал ҳолатда девор ёки бошқа конструкцияга осиш тартиби алоҳида модда билан белгилаб қўйилади. Унда ой ва 12 та юлдуз тасвири юқори ўнг бурчакда жойлашиши шартлиги қайд этилган. Шунингдек, байроқнинг пастки қисми ер сатҳидан камида 30 сантиметр баланд бўлиши керак.
Ҳужжатда байроқни тескари ёки нотекис ҳолатда намойиш этиш, унинг устига буюм қўйиш ҳамда ҳурматсизликни англатувчи ҳар қандай ҳаракатлар қатъиян тақиқланиши белгиланмоқда. Бу нормалар давлат рамзларига нисбатан ягона стандартни таъминлашга қаратилган.
Мажлислар заллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва дипломатик ваколатхоналарда байроқни жойлаштириш талаблари ҳам қайта кўриб чиқилмоқда. Бошқа байроқлар билан бирга намойиш этилганда, Ўзбекистон давлат байроғи марказда ёки ўнг томонда устувор тарзда жойлаштирилиши шарт бўлади.
Оммавий тадбирларда эса байроқ олд ўнг қанотда ёки марказда туриши, уни бошқа байроқлардан кейин олиб юришга йўл қўйилмаслиги кўзда тутилган.
Лойиҳа билан давлат байроғини тобут устига ёпиш тартиби ҳам алоҳида моддада мустаҳкамланади. Унда бу ҳуқуқ кимларга берилиши ва маросимда жойлашув қоидалари аниқ кўрсатилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши режалаштирилган.
Ҳужжатда ҳукумат қарорларини янги нормаларга мувофиқлаштириш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳолига тушунтириш ишларини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77629
Жамият
56667
Жамият
55874
Жамият
50937
Жамият
//
Изоҳ йўқ