Жамият
Ўзбекистонда 100 ёш ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча пул тўланади. Бу ҳақида Норма хабар қилди.
Қайд этилишича, қўшимча тўлов Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланаётган пенсияга қўшиб белгиланади. Қўшимча тўлов:
Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгартирилади. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади. Тўлов фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.
Қўшимча тўлов тўланадиган 6 ойлик давр доимий яшаш учун Ўзбекистон ташқарисига кетишдан аввалги 6 ой учун қўшимча тўловни тўлаш аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади. Фуқарога маблағ унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга тўлов яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.
Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган қўшимча тўловни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг 63-моддасида (пенционернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш) назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ