Жамият
“Ўзбеккосмос” биринчи ўзбек космонавтини танлов асосида аниқлайди. Бу ҳақда агентлик директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Космонавтликка талаб юқори бўлади, соғлиқ, физиология, илмий, хорижий тил билиш нуқтаи назаридан. Умумхалқ танлови қилмоқчимиз. Бўлажак космонавт ҳозир ўқиётган бўлиши ёки ишлаётган бўлиши мумкин. Ким бўлишидан қатъи назар, космонавт бўлиш жуда катта бахт”, деди Иброҳимов, бироқ танловнинг шартлари ва муддатига аниқлик киритмади.
Шунингдек, у президентга сунъий йўлдошларнинг турли моделлари бўйича тақдимот тайёрланаётганини маълум қилди.
Иброҳимов сўзларига кўра, ҳозир Япониянинг Кюсю технология институтида таълим олаётган 7 нафар ўзбекистонлик талаба биринчи миллий илмий сунъий йўлдош яратиш устида ишламоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77629
Жамият
56667
Жамият
55874
Жамият
50937
Жамият
//
Изоҳ йўқ