Жамият
АҚШнинг Gulf компанияси Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очиш ва авиация соҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вице-президенти Крейг Крамер 18 февраль куни Вашингтонда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ва Америка бизнеси ҳамда молия институтлари вакиллари учрашувида маълум қилди.
«Ўзбекистон 24» телеканали учрашув жараёнидан тайёрлаган репортажда Гулф мамлакатда заправкалар очишга 150 миллион доллар сармоя киритишни режа қилгани айтилган.
Компания вакили Gulf республикада автомагистраль йўлларда саёҳатчилар ва транспорт ташувчилар учун транспорт марказларини барпо этишни режалаштираётганини ҳам айтган. Бу лойиҳалардаги ҳар бир объектда камида 30 та, умумий ҳисобда эса уч мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилгани билдирилган.
Крейг Крамер чиқиши давомида Ўзбекистон авиация йўналишига 50 миллион доллар инвестиция киритилишини ҳам таъкидлаган. Маблағлар тармоқни ёнилғи билан таъминлашга сарфланиши айтилган.
«Gulf Марказий Осиё бўйича операцион базасини Тошкент шаҳрида жойлаштиради. Бу мамлакатнинг минтақада логистика ва чакана савдо инфратузилмаси марказига айланишига олиб келиши мумкин», деган Крейг Крамер.
Gulf – Америкада жойлашган нефть ва ёнилғи компанияси. 1913 йилда АҚШнинг Питтсбург шаҳрида Гулф Оил бренди остидаги илк ёнилғи қуйиш шохобчаси очилган. Бугунги кунда эса Гулф брендига тегишли ёнилғи шохобчалари 15 дан ортиқ мамлакатда, жумладан, Европа, Яқин Шарқ, Жанубий Америка, Осиё ва Канадада 1200 тадан ортиқ тармоқни ташкил этади.
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51036
Жамият
//
Изоҳ йўқ