Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи мамлакат савдо вазири Ховард Латник билан учрашувдан бошланди.
Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири эканлиги мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланишича, ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошган, Ўзбекистон бозорида АҚШнинг 340 га яқин компаниялари фаолият юритмоқда.
Шунингдек, энергетика, ўта муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳозирда қиймати 35 миллиард доллар бўлган уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амал қилмоқда.
Бугун ишбилармонлик тадбирлари доирасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланиши кутиляпти.
Устувор лойиҳаларни тизимли қўллаб-қувватлаш учун яқинда ташкил этилган Ишбилармонлик кенгашининг имкониятларидан фойдаланиш ва Инвестиция платформасини ишга тушириш зарурлиги таъкидланди.
Музокараларда савдо муносабатларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон вилоятлари билан тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77686
Жамият
56692
Жамият
55913
Жамият
50965
Жамият
//
Изоҳ йўқ