Тошкентда қўмита 2026-йилд амазон кўчалар ёпилади

Сақлаш
18:35 / 18.02.2026 11 0

Тошкент шаҳрида рамазон ойи кечаларида таровиҳ намозлари ўқиладиган масжидлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, 18-февралдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўлларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Чекловлар Мирзо Улуғбек, Бектемир, Яшнобод, Миробод, Сергели, Яккасарой, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларидаги қатор масжидлар атрофини қамраб олади.

 

Мирзо Улуғбек тумани:

  • “Тепа” масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.

 

Бектемир тумани:

  • “Алибек” масжиди — М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар.

 

Яшнобод тумани:

  • “Исломота” масжиди — Фарғона йўли кўчасининг иккинчи даражали йўлидан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар.

  • “Али ибн Абу Толиб” масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.

 

Миробод тумани:

  • “Валихўжа ўғли Норхўжа” масжиди — Янги-Қўйлиқ—Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар.

  • “Қўйлиқ ота” масжиди — ТХАЙ—Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.

 

Сергели тумани:

  • “Маъруф ота” масжиди — Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар.

  • “Нўғай қўрғон” масжиди — Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан С.Хўжанов–Моҳидил кўчалари кесишмасигача.

 

Яккасарой тумани:

  • Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ–Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ–Қушбеги чорраҳасигача.

  • Яккасарой масжиди — Ш.Руставели–Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой–Боғубўстон чорраҳасигача.

  • Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.

 

Янгиҳаёт тумани:

  • Ниёзмат ота масжиди — ТХАЙ–Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар.

 

Шайхонтоҳур тумани:

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза–Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза–Бешқайрағоч чорраҳасигача.

  • Камолон масжиди — Бунёдкор–Камолон чорраҳасидан Камолон–2-тор Устазода чорраҳасигача.

 

Олмазор тумани:

  • Ҳазрати имом масжиди — Нурафшон–Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой–А.Қодирий чорраҳасигача.

  • Исломобод масжиди — КХАЙ–Сағбон чорраҳасидан Нурафшон–Сағбон чорраҳасигача.

  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон–12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли–Норазтепа чорраҳасигача.

 

Юнусобод тумани:

  • Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар.

 

Учтепа тумани:

  • Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий–Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача.

  • Ҳазрати Али масжиди — Назарбек–Маҳорат чорраҳасидан Назарбек–1-тор Замахшари кўчасигача.

 

Чилонзор тумани:

  • Новза масжиди — Бунёдкор–Муқумий кўприги тагидан иккинчи даражали йўл орқали Бунёдкор–Камолон кўпригигача.

  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий–Гавҳар чорраҳасидан Сўгаллиота кўчасига қадар.

  • Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий–Катта Хирмонтепа чорраҳасидан Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб Ал-Хоразмий–Катта Қани чорраҳасигача.

 

Мазкур кўчаларда фақат махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади. Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//