Рамазонда 1,7 мингдан ортиқ масжидда тўлиқ Бунда“Хатми Қуръон” Бунда қилинади

Сақлаш
18:25 / 18.02.2026 11 0

Дин ишлари бўйича қўмита 2026-йилдаги Рамазон ойига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли идоралар томонидан кўрилган ташкилий чоралар юзасидан маълумот берди.

 

Айтилишича, “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги президент қарорига асосан фазилатли ойда “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” ғояси асосида амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.

 

Хусусан, Рамазон ойида Ўзбекистонда фаолият юритаётган 2 148 та масжиддан 2101 тасида таровиҳ намозлари ўқилади. Шундан, 1 762 тасида тўлиқ хатмона — “Хатми Қуръон” тадбирлари ўтказилади. Ушбу жараёнга 3 642 нафар иқтидорли қори саралаб олинди.

 

Сўнгги йиллардаги ижобий тажрибадан келиб чиқиб, бу йил ҳам “Хатми Қуръон” тадбирлари барча масжидларда бир хил вақтда бошланади. Якуни эса Рамазоннинг 27-куни – тахминий “Қадр кечаси”да якунланиши белгиланган.

 

Таровиҳ намозлари бугун, 18-февраль куни хуфтон намозидан сўнг бошланади. Мусулмонлар идорасига кўра, уларнинг бошланиш вақти шарқий ҳудудларда 20:20 дан ғарбий ҳудудларда 21:00 гача чўзилади. Тошкент вилояти ва пойтахтда таровиҳ намозлари 20:30 да бошланиши белгиланган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таровиҳ намозларида ўқиладиган Хатми Қуръон саҳифаларининг кунлик тақсимотини эълон қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//