Янги ташкил этиладиган “Янги авлод” боғчалари ходимларига ҳар ойлик устама берилади

Сақлаш
15:55 / 18.02.2026 12 0

Президент фармони билан 2026—2028-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши белгиланди.

 

Унга кўра, ушбу боғчаларда фаолият юритадиган раҳбар ва педагог ходимларга тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама жорий этилади. Бунда маъмурий-бошқарув ва педагог лавозимларига олий маълумотли, юқори салоҳиятли номзодлар танлов асосида қабул қилинади.

 

“Янги авлод” боғчалари таркибида Болаларни ривожлантириш инноватсион марказлари ташкил этилади. Уларда болаларнинг ёши ва ривожланиш босқичига мос равишда ижод ва санъат, фан ва математика, жисмоний фаоллик, тил ва тасаввур, робототехника ҳамда илк алгоритмлаш йўналишларида тематик ўйингоҳлар йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, симулятсион вазиятлар орқали болаларда касбларга қизиқиш уйғотиш, экологик маданиятни шакллантириш ва мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар ташкил этилади. Илғор педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади.

 

​Фармонга мувофиқ, ҳар бир “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотига Болаларни ривожлантириш инноватсион маркази фаолиятини мувофиқлаштирувчи директор ўринбосари штати ажратилади. Ҳар бир тематик ўйингоҳ учун алоҳида тарбиячи-йўриқчи бирлиги жорий этилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//