Жамият
Хоразм вилоятида Ал-Хоразмий ҳайкали ва хиёбонни ободонлаштириш учун 25 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2026-йил 18-февралдаги фармойишида келтирилган.
Қайд этилишича, ҳайкални ясаш ва ўрнатиш ҳамда хиёбонни ободонлаштириш ишлари учун 25 миллиард сўм вилоят маҳаллий бюджетининг 2026-йил 1-январь ҳолатига эркин қолдиғи ҳисобидан Ўзбекистон бадиий академиясига ажратилади.
Фармойиш президентнинг 2025-йил май ойида Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ қабул қилинган.
Вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ажратилган маблағларнинг ўтказилишини таъминлаши ҳамда вилоят ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари фармойиш ижросини назорат қилиши белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ