Жамият
Февраль ойининг бошларида Санкт Петербург шаҳрида ўтказилган “Алвон елканлар” битирувчилар байрамига Самарқанд вилоятидан иқтидорли ўқувчилар ўрнига мансабдорларнинг фарзандлари ва яқинлари юборилгани тасдиқланганди. Дастлабки ўрганишлар натижасида уч нафар ўқувчининг ота-онаси, жумладан, вилоят ММТБ раҳбаридан 28 миллион сўм бюджетга қайтарилганди.
Агентлик томонидан ўтказилган текширувда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Музаффар Ҳамдамов ва бошқарма масъуллари “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 595-сон қарори билан тасдиқланган давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари талабларига зид хатти-ҳаракатлар, бир қатор қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйгани аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқарма бошлиғи Музаффар Ҳамдамов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Б., Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари шўбаси етакчи мутахассиси О.М., Педагогларнинг билим ва малакаларини баҳолашни ташкил этиш шўбаси бош методисти О.М., Ўқувчилар билимини баҳолаш ва таҳлил қилиш шўбаси бошлиғи Г.С., Ўқувчилар билимини баҳолаш ва таҳлил қилиш шўбаси методисти И.Х.га нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича вазирликка таклиф киритилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77624
Жамият
56663
Жамият
55867
Жамият
50930
Жамият
//
Изоҳ йўқ