Жамият
“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда метрология соҳасида таҳсил олувчи талабалар учун махсус стипендия таъсис этилади.
Маълум қилинишича, метрология соҳасини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб:
– ўлчаш воситаларини қиёслаш амалиётидан воз кечган ҳолда, қонунлаштирувчи метрология доирасида верификациялар тизими жорий этилади;
– саноатда фойдаланилаётган ва маҳсулот сифатига бевосита таъсир қиладиган ўлчаш воситалари калибрлашга ўтказилади ва стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш тартиби бекор қилинади;
– калибрлаш лабораторияларининг Халқаро тарози ва ўлчашлар бюроси базасида эътироф этилган калибрлаш имкониятлари қайд этилган йўналишлари аккредитациядан ўтишдан озод қилинади.
2026/2027 ўқув йилидан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари учун:
– “Махсус стипендия” таъсис этилади;
– ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқининг техник жиҳатдан тартибга солиш (Technical Regulation) тизимини ўрганиш модели асосида дарс соатлари жорий қилинади;
– сўнгги 2 йилни хорижий университетда давом эттиришни назарда тутувчи "2+2" шаклидаги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77624
Жамият
56663
Жамият
55867
Жамият
50930
Жамият
//
Изоҳ йўқ