Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан тайинловлар амалга оширилди

Сақлаш
17:49 / 17.02.2026 13 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Юлия Василевна Рисюкова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.

 

Администрация раҳбарининг фармойиши билан Шахзодбек Каримович Курбаниязов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//