Жамият
Рақобат қўмитаси сўнги кунларда, айрим умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторан, ошхона в.б) томонидан Рамазон ойида «акция сетлар» (комплекс овқатлар тўплами) жорий қилиниб уларни мажбурий қилиш ҳолатлари, шунингдек минимум нархлар белгилаб ундан бошқа танлов йўқлиги ҳамда бу орқали истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқларини чекланаётганлиги аломатлари кузатилаётганини айтиб, қуйидагиларни эслатиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:
4-моддасига мувофиқ, истеъмолчи товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларига эга, 21-моддасига асосан эса сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга (мажбурлашга) ҳақли эмас.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ўз хизматларини кўрсатаётганда:
— истеъмолчига кўшимча хизмат ва маҳсулотларни олишга қистамаслик (истеъмолчи "сет" кўринишидаги тўпламни рад этса унга таомномадаги бошқа таомга буюртма бериш ҳуқуқини чекламаслик);
— истеъмолчилар соғлиғи учун акс таъсир қилувчи ( аллергия қўзғатувчи ферментлар мавжудлиги инобатга олинмасдан) таомларни овқатлар тўплами таркибида харид қилишига мажбурлаш ҳолатига йўл қўймасликлари лозим.
Конституциянинг 65 моддасида Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши қайд этилган.
Қўмита юқоридагилардан келиб чиқиб, умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторан, ошхона в.б) томонидан бу каби қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилишини эслатиб ўтган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77621
Жамият
56660
Жамият
55863
Жамият
50924
Жамият
//
Изоҳ йўқ