Mobiuz киберҳужумга учради

Сақлаш
14:18 / 17.02.2026 11 0

Ўзбекистодандаги Mobiuz алоқа оператори ҳам ҳакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда тарқалган хабарларда қайд этилишича, компаниянинг маҳаллий корпоратив тармоғи бузиб кирилиб, мижозларнинг расмлари билан бирга шахсий маълумотлари, шу билан бирга, 3 мингга яқин ходимнинг шахсий маълумотлари Dark Web'га сиздирилган.

 

 

Компания матбуот хизмати хабарни тасдиқлаб, мижозлар маълумотлари қўлга киритилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Унга кўра, февраль ойида хавфсизлик тизимлари мониторинги давомида компаниянинг асосий тизимларга уланмаган синов серверларидан бирига рухсатсиз кириш аниқлангани ва сервер қўшимча изоляция қилинган. Mobiuz шунингдек, абонентларнинг шахсий ва молиявий маълумотлари сақланадиган тизимлар тўлиқ ҳимояланган ҳудудда жойлашганини маълум қилди. Такидланишича, серверга кириш излари топилмаган.

 

«Хизматлар фаолияти бузилмаган, мижозларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқмаган», дейди компания.

 

Қайд этилишича, Mobiuz масъул органлар билан ҳамкорликда ҳодисани батафсил текширишни давом эттирмоқда ва ахборот тизимлари ҳимоясини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар мажмуасини амалга оширмоқда. Компания киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг махсус бўлинмаси замонавий дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда IT-инфратузилмасини кечаю кундуз кузатиб бораётгани ва кибертаҳдидлардан ҳимоя қилаётганини қайд этган. Биргина 2025 йилнинг ўзида мутахассислар томонидан 10 мингдан ортиқ турли даражадаги DDoC-ҳужумлар, шу жумладан, 180 дан ортиқ жиддий ҳужумлар муваффақиятли қайтарилди. 68 мингдан ортиқ фишинг ҳаволалари ва фирибгарлик сайтлари блокланди, тармоқ инфратузилмасига рухсатсиз киришга бўлган 3 та уринишнинг олди тўлиқ олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

14:18 / 17.02.2026 0 12
Mobiuz киберҳужумга учради

//