“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ижроси тоифаларга ажратилади

Сақлаш
10:04 / 17.02.2026 15 0

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижроси ташкил этилади, деб хабар берди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.

 

Унда қайд этилишшича, Президентнинг “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–21-сон, 16.02.2026 й.) қабул қилинди.

 

Бунда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ва  стратегия мақсадларига эришилишини мониторинг қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш асосий мақсад қилиб белгиланган.

 

Рақамли платформада “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши қуйидаги тоифаларга ажратилади:

 

“яшил” – белгиланган самарадорлик кўрсаткичига ўз вақтида ва тўлиқ эришилган;

“сариқ” – белгиланган самарадорлик кўрсаткичига эришишда кечикишлар мавжуд, бироқ уларни бартараф этиш имкони бор;

“қизил” – самарадорлик кўрсаткичига эришишда жиддий кечикишлар мавжуд ёки уларга умуман эришилмаган.

 

Бунда “яшил” тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига масъул идоралар рағбатлантирилади, “сариқ” тоифадагиларнинг мавжуд кечикишлар сабаблари таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли идорага зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилади, “Қизил” тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига масъул идоралар фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида танқидий кўриб чиқилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

14:18 / 17.02.2026 0 10
Mobiuz киберҳужумга учради

//