Жамият
16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Фармони (ПФ–22-сон, 16.02.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратиш;
- маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш.
2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиб, улар орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш ва ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш Касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
78276
Жамият
56983
Жамият
56245
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ