Жамият
Шавкат Мирзиёев бугун, 16 февраль куни Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
.jpg)
Хабарга кўра, давлат раҳбари муборак ойда нуронийлар, ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олиш, оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга амалий кўмак бериш эзгу қадрият эканини таъкидлаган.
Йиғилишда шу мақсадда ишлаб чиқилган «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» шиори остидаги комплекс чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берилган. Уларни амалга ошириш учун «Вақф» хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.
Ажратиладиган маблағлар ҳисобидан эса эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бор шахсларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари харажатларини қоплаб бериш кўзда тутилган.
Маълумот учун, Президент жорий йил январь ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугун турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшларимиз онгини заҳарлашга уринаётгани, фақат жазо ва тақиқ билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаган эди.
Бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев жамият оналари ва келажак авлод тарбиячилари бўлган хотин-қизларни бузғунчи асраш, уларни ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида урғу берган.
Бу жараёнда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларни ижтимоийлаштириш, моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилалари билан индивидуал тарзда ишлаб, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Президент ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилаларнинг аниқ ва шаффоф рўйхатини шакллантириш, ёрдамларни фуқароларнинг дини, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ва адолатли тарзда етказиш шартлигини алоҳида таъкидлаган.
Масъул идораларга бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77618
Жамият
56659
Жамият
55862
Жамият
50923
Жамият
//
Изоҳ йўқ