Жамият
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 5 182 нафар аёл фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади. Фан доктори (DSc) илмий даражасига эга аёллар сони эса 783 нафарни ташкил этади.
Маълумот учун, 2025 йил ҳолатига кўра, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганлар 14 944 нафар бўлиб, шундан аёлларнинг улуши 34,7 фоиздир. Шунингдек, 2 757 нафар фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлганларнинг 28,4 фоиз улуши аёллар ҳисобига тўғри келади.
Таъкидланишича, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш Стратегиясида илмий даражага эга бўлган аёлларнинг сонини ошириш учун мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. Бунда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган аёллар сонини 2027 йилда 2850 нафарга, 2030 йилда 3700 нафарга етказиш, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган аёллар сонини эса 2027 йилда 950 нафарга, 2030 йилгача мавжуд рақамларни қарийб икки баробарга ошириш, яъни 1400 нафарга етказиш мақсад қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77618
Жамият
56659
Жамият
55862
Жамият
50923
Жамият
//
Изоҳ йўқ