Жамият
Ўзгидромет 20 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кундузи +15– +20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
18–20 февраль кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво +20– +25 даража илиққача исийди. Кечалари ҳарорат +7– +12 даража илиқ атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлар 16–18 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 16 февраль куни кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +17– +19 даража илиқ бўлади.
17 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +15– +17 даража илиқ бўлади.
18–20 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +9– +12 даража илиқ, кундуз кунлари +22– +25 даража илиқ бўлади.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77625
Жамият
56663
Жамият
55868
Жамият
50931
Жамият
//
Изоҳ йўқ