Жамият
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 1 159 нафарни ташкил этган.
Хабарда ёзилишича, кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,9 бараварга, 2023 йилга нисбатан эса 2,5 бараварга камайган.
Кўчиб келганларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига (60,2 фоиз), Тошкент вилоятига (23,7 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасига
(8,7 фоиз) тўғри келган.
Маълумот учун, ҳудудлар орасида аҳоли сонининг кўплиги бўйича Тошкент шаҳри 6-ўрин, Тошкент вилояти 7-ўринда, Қорақалпоғистон Республикаси 11-ўринда туради.
Маълумотда 2025-йилда кўчиб келганларнинг қайси мамлакатларга мансублиги айтилмаган.
Таъкидлаш лозим, 2024 йилда доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг 36,5 фоизи Россия Федератсияси, 24,2 фоизи Қозоғистон, 10,8 фоизи Тожикистон, 6,9 фоизи Қирғизистон, 2,5 фоизи Туркманистон ва 19,1 фоизи бошқа республикаларга мансуб бўлган.
Ушбу йилда доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг 61,5 фоизи Тошкент шаҳрига, 8,2 фоизи Қорақалпоғистон Республикасига, 18,3 фоизи Тошкент вилоятига, 4,6 фоизи Фарғона вилоятига ва 7,4 фоизи бошқа вилоятларга тўғри келган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77625
Жамият
56663
Жамият
55868
Жамият
50931
Жамият
//
Изоҳ йўқ