Британия музейи «Тюдорлар юраги» топилмасини сотиб олиш учун 4,5 млн доллар хайрия йиғди

Сақлаш
18:06 / 14.02.2026 8 0

Британия музейи «Тюдорлар юраги» тақинчоғини сотиб олиш учун тўрт ой ичида 3,5 миллион фунт стерлинг (тахминан 4,78 миллион доллар) йиғди. Бу ҳақда Museums Association нашри хабар берди.

 

Олтин тақинчоқ Уорикширда 2019 йил топилган. Уни қирол Генрих VIII нинг арагонлик (Испания) малика Кетрин билан никоҳига боғлашади. Туморда Тюдорлар рамзи бўлган атиргул ва қиролича Кетринни ифодаловчи анор тасвирланган.

 

45 мингдан ортиқ киши жами 380 минг фунт стерлинг хайрия қилди. Йирик хайрияларни эса турли фондлар амалга оширди.

 

Генрих VIII нинг арагонлик Кетрин билан никоҳи монархнинг олтита турмуши ичида энг узоқ давом этгани эди. Ўша даврга ва уларнинг никоҳига оид деярли ҳеч қандай артефакт сақланиб қолмаган. Олимларнинг фикрига кўра, тақинчоқ 1518 йил Генрих VIII ва Кетриннинг кичик қизи Франциялик Дофинга унаштирилгани шарафига ўтказилган турнир муносабати билан тайёрланган.

 

Энди битим тугаллангандан сўнг «Тюдорлар юраги» тумори Британия музейининг доимий коллекциясига қўшилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//