Маданият
Кўплаб мухлислар меҳрини қозонган иқтидорли санъаткор, «Дизайн» шоу жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасби Отабек Мирзаҳолов маълум қилди.
Ўзининг ажойиб ҳазиллари ва самимияти билан халқ қалбидан жой олган Дилшодбек Мусабеков 1975 йил 13 июлда Андижон вилоятида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.
Маълумот учун, «Дизайн» жамоаси – ҳажвий гуруҳ бўлиб, унинг барча аъзолари, жумладан, марҳум Дилшодбек Мусабеков ҳам Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини битирган. Мазкур институт номидан „ҚвЗ« (Қувноқлар ва зукколар) шоу танловларида қатнашиш орқали танилган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77837
Жамият
56770
Жамият
56001
Жамият
51054
Жамият
//
Изоҳ йўқ