Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–59-сон, 11.02.2026 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, 2026-2027 ўқув йилидан босқичма-босқич ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9–11-синф ўқувчилари учун ҳар ойда камида 2 маротаба стартап ғояларни яратишга ўргатувчи “Моҳирлик ва бизнес соати” тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилади.
Бунда ўқувчилар ўртасида “Энг яхши стартап ғояси” танлови ўтказилади, туман даражасидаги ғолибларга 5 млн сўмгача, вилоят даражасида – 10 млн сўмгача миқдорда мукофот берилади. Лойиҳалар тақдимоти ҳар чоракда ўқувчиларнинг ота-оналари, бизнес ва илмий ҳамжамият вакилларига кўрсатилади. Маркетплейслар билан ҳамкорлик ўрнатиб, таълим ташкилотларида яратилган маҳсулотларни сотиш йўлга қўйилади.
2026 йил 1 апрелдан муаммо ва масалаларни краудсорсинг асосида ҳал қилиш тизими жорий этилади. Давлат органлари, ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар ўз соҳасидаги ечим талаб қилаётган муаммо ва масалалар бўйича:
- краудсорсинг электрон платформасида эълон жойлаштириб, танлов ташкил қилади;
- ҳар ойда стартап ташаббускорлари билан учрашувлар (“Стартап куни”) ўтказади.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
77603
Жамият
56653
Жамият
55854
Жамият
50916
Жамият
//
Изоҳ йўқ