Жаҳон
Германия федерал республикасининг собиқ канцлери Ангела Меркель президентликка номзодини қўйиши ниятида эмаслигини айтиб, тарқалган тахминларни рад этди. Унинг президент бўлиш истаги ҳақида аввалроқ Bild нашри хабар берган эди.
“У Германияни 16 йил давомида бошқарди. У канцлер сифатида мамлакатдаги энг машҳур сиёсатчилардан бўлган”, дея Меркельнинг 2021 йилдаги сайловларда иштирок этмагани, узоқ муддат нафақада бўлгани, бироқ қисқа муддатда бу нафақа тугаб, янги сиёсий лавозимга унинг номзоди илгари сурилиши ҳақида ёзилган.
Меркелнинг матбуот котиби маълум қилишича, бундай тахминлар асосга эга эмас. У президент лавозимига номзодини қўйиш учун тайёр ҳам эмас.
Аввалроқ собиқ у канцлер лавозимдан кетганидан буён илк бор СДУ партияси конференциясида иштирок этгани, бу кутилмаган ҳолат бўлгани ҳақида маълум қилинган.
Маълумот учун, амалдаги президент Франк Вальтер Штайнмайернинг иккинчи муддати 2027 йилнинг 18 мартида тугайди ва у қайта сайланиши мумкин эмас.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ