Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бундан асосий мақсад – халқимизнинг фидокорона меҳнати ва юртимиздаги туб ўзгаришлар, маҳаллаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни бадиий ва таъсирчан асарлар орқали кенг ёритиш, истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлашдир.
.jpg)
Меморандум доирасида:
– Ҳар бир ҳудуддаги янгиланишлар ҳақида алоҳида китоблар тайёрланади
– Тасвирий санъат асарлари яратилиб, энг сара ишлар каталоги нашр этилади
– Энг яхши бадиий асар муаллифлари муносиб рағбатлантирилади
Мазкур ташаббус мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондаги янгиланиш ва тараққиёт жараёнларини бадиий ифода орқали кенг тарғиб этиш, маҳалла институтининг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар қалбида ватанпарварлик, шукроналик ва ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ