Жамият
11-15 февраль кунлари Бирлашган араб амирликлари пойтахти Абу-Дабида нуфузли CSI5 халқаро от спорти мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу турнир дунё миқёсидаги энг юксак мусобақалар қаторига киради ҳамда энг кучли чавандозлар ва элита отларни бир майдонга жамлайди.
Мусобақа олдидан Ўзбекистон терма жамоаси отлари мажбурий вет-чекдан муваффақиятли ўтди. Бу уларнинг юқори даражадаги тайёргарлиги ва мукаммал соғлиғини тасдиқлаб, мусобақаларда хавфсизлик ва ҳалолликни кафолатлайди.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев CSI5 мусобақасида Al-Khail Square Cup йўналишида биринчи ўринни эгаллади. 130 см баландликдаги тўсиқларда у ўзининг аниқлиги, тезлиги ва юқори спорт маҳорати билан 60 дан ортиқ кучли рақибларни ортда қолдирди.
Германия, АҚШ, Италия, Бразилия, Греция ва бошқа давлатлардан келган етакчи чавандозлар иштирокидаги мусобақада эришилган ушбу ғалаба Ўзбекистон от спортининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.
Жамият
Жамият
Спорт
Маданият
Жаҳон
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51036
Жамият
//
Изоҳ йўқ