Жамият
Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланган болаларга ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий хизматлар зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун ҳимоя қилиш режасига мувофиқ кўрсатилади.
Ижтимоий хавфли ҳолатдаги болалар ва уларнинг оилаларига ёрдам индивидуал интеграция режасига асосланади.
Ҳимояга муҳтож болалар учун:
6 ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли ижтимоий хизматлар;
1 йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли ижтимоий хизматлар;
1 йилгача бўлган муддатга туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тақдим этилади.
Шу тоифадаги фуқароларга «Меҳрли оила» хизмати ташкил қилинади.
Ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагини билдирган ЙТТ ёки юридик шахслар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг («Ижтимоий ҳимоя» АТ) шу турдаги хизматларни кўрсатувчилар ягона реестрига киритилиши лозим.
Бунда талабгорлар томонидан сўровнома тўлдирилади. 10 иш куни ичида сўровноманинг қуйидагиларга мувофиқлиги кўриб чиқилади:
– талабгорда камида 2 нафар психоижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг мавжудлиги ва уларнинг камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши ҳамда соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг бўлиши;
– бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланганлиги.
Сўровнома тасдиқланганидан сўнг талабгор ягона реестрга киритилади ва шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56651
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ