«15 млн эмас, балки 60 мингга яқин шахсий маълумот тарқалган» – Шерзод Шерматов

Сақлаш
14:50 / 12.02.2026 12 0

2 февраль куни 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсига оид маълумотлар сизиб чиққани ҳақида хабар тарқалган эди. Рақамли технологиялар вазирлигида ўтаётган матбуот анжуманида бу киберхужум тафсилотлари ва унинг оқибатларига изоҳ берилди.

 

Вазир Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, 2026 йил 27-30 январь кунлари 3 та давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужумлар бўлган. Натижада ижтимоий тармоқларда айтилганидай 15 млн эмас, 60 мингтага яқин шахсий маълумотлар тарқалган. Бунда 60 минг киши эмас, 60 мингта маълумот бирликлари назарда тутилмоқда. Бу бирликлар фуқароларнинг исм-шарифи, туғилган санаси, манзили, телефон рақами каби маълумотлардан иборат.

 

Вазирга кўра, киберхужумни бартараф қилиш мақсадида тезкорлик билан ахборот инфратузилмаларига келгусидаги рухсатсиз киришларга чек қўйилган, техник ҳимоя қурилмаларида ҳимоя воситалари янада кучайтирилган.

 

Шунингдек, Ягона идентификация тизими (ОнеИД)да қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилиб, шахсий матлумотларни эгасининг розилиги асосида бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти яратилган.

 

Таъкидланишича, фирибгар бу маълумотларни қўлга киритгани билан, фуқаронинг шахсий иштирокисиз унинг номидан бирор бир хатти-ҳаракатни амалга оширолмайди. Шу сабабдан улар турли усуллар билан қолган маълумотлар тўпламини кўлга киритиш учун навбатдаги хуружни амала оширади.

 

Шу билан бирга, қўлга киритилган ушбу маълумотлар тўплами кейинчалик фирибгарларга алдов учун восита сифатида фойдаланиш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//