Жамият
1 мартдан бошлаб 37 та «оғир» тоифадаги туманда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилади. Бу президентнинг ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида маҳалла даражасидаги бизнес лойиҳаларни молиялаштиришни ошириш кўзда тутилган. Кредитларнинг энг юқори миқдорлари оширилади, уларнинг ҳисобидан товарлар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.
Маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган (ўзини ўзи банд қилган) шахсларга гаров таъминотисиз ажратиладиган кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади.
Чегара ва анклав ҳудудлардаги 563 та маҳаллада туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз фаолиятини кенгайтириш учун 1 млрд сўмгача маблағ олишлари мумкин бўлади. Бунда улар ҳар 200 млн сўм учун камида битта иш ўрни яратиш талаби мавжуд.
Туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда меҳмон уйларини ташкил этиш, шунингдек, ихтисослашуви 50 фоиздан юқори маҳаллаларда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича кичик мажмуалар ташкил этиш учун 150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади. Бундан ташқари, наслли қорамол ва туя сотиб олиш учун 100 млн сўмгача маблағ ажратилади.
1 мартдан «маҳалла лойиҳаси» дастурлари доирасида маҳаллаларнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш мақсадида ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясига 1,2 трлн сўм ажратилади ҳамда компенсация қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш лойиҳалари бўйича кредитлар учун — 4 фоизли банд;
қўшилган қиймат яратишга йўналтирилган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича кредитлар учун — 6 фоизли банд.
Тажрибали деҳқонлар ўз маҳалласидаги 10 та хонадонни юқори даромадли маҳсулот етиштиришга ихтисослаштиргани учун 2 млн сўм субсидия олади. 30 фоиз хонадон ихтисослашса, қўшимча 75 млн сўм берилади.
Сув таъминоти қийин бўлган ҳудудлардаги деҳқонларга томорқа ва ижарага олинган ерларни суғориш учун қудуқ қазиш, шунингдек, камида 10 кВт/соат қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг 70 фоиз (200 млн сўмдан ошмаган) қисми қоплаб берилади.
Шунингдек, боғлар барпо этиш ва қайта қуриш учун субсидияларнинг янги турлари жорий этилмоқда. Томчилатиб суғоришни жорий этиш ва ҳар бир сотихдан ёмғир сувини йиғиш учун тўлов 160 минг сўмгача бўлади.
Бундан ташқари, сертификатланган мевали дарахт кўчатлари ва уларга тирговучлар харажатининг 50 фоизи деҳқонларга қоплаб берилади. Мева турига қараб, битта кўчат учун энг кўп субсидия 30 минг сўм ва тирговуч учун 70 минг сўмни ташкил этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ