Жамият
Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор Миракбар Хожикбарович Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди.
Юридик фанлари доктори, Ўзбекистон хизмат кўрсатган юрист, профессор Миракбар Раҳмонқулов 1952 йил 5 октябрда туғилган.
Фаолияти давомида у Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
2024 йилнинг ноябрида президент Шавкат Мирзиёев томонидан сенатор этиб тайинланган.
Раҳмонқулов 1998 йилда «II даражали Шон-шараф» ордени, 2002 йилда эса «Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони билан тақдирланган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77795
Жамият
56743
Жамият
55967
Жамият
51033
Жамият
//
Изоҳ йўқ