Жамият
Покистонда ўтказилган нуфузли IХ «Жамоа руҳи» халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведкачилари энг юқори натижани қайд этиб, 97,3 фоиз кўрсаткич билан 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Малайзия (82,1 фоиз), учинчи ўринни эса АҚШ (76,4 фоиз) эгаллади.
Мусобақада дунёнинг 19 та давлатидан 34 та жамоа иштирок этган. Шартларга кўра, иштирокчилар 90 километр масофани босиб ўтиш асносида 31 марта турли мураккаб тўсиқлар ҳамда амалий тест синовларини бажариши лозим бўлган. Ўзбекистон жамоаси мазкур масофани 33 соату 34 дақиқада якунлаган.
Шунингдек, ҳарбийлар 80 килограмм вазндаги «ярадор»ни 5 км масофага ташиш бўйича 27 дақиқалик мутлақ рекорд ўрнатгани қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ