Сиёсат
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли меҳнат фахрийси Каллибек Камалов шу йил 11-февраль куни 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Каллибек Камалов 1926-йил 18-мартда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, 1955-йилда Нукус давлат университетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар қўмитаси котиби лавозимидан бошлаб, кейинчалик Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Нукус шаҳар ижроия қўмитаси раиси бўлиб ишлади.
Катта ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган Камалов Қорақалпоғистон Республикаси коммунал хўжалиги вазири, йўл транспорти ва автомобил йўллари вазири, Қорақалпоғистон партия қўмитаси котиби лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.
Бутун ҳаёти ва фаолиятини ўзи туғилиб вояга етган юрт равнақига бағишлаган моҳир раҳбар 1959–1963-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1963–1984-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси партия қўмитасининг биринчи котиби, Республика етакчиси каби масъул вазифаларда жонбозлик кўрсатди.
Унинг бевосита раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини ҳар томонлама тараққий эттириш, мавжуд мураккаб иқлим шароитида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги тармоқларини, шунингдек, саноат ва ишлаб чиқаришни равнақ топтириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Каллибек Камалов сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кексалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келди.
У “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ