Жамият
Ўзбекистон давлат боғчаларида тарбияланувчилар 2026-йил февраль ойи охиригача бепул эмланади, деб хабар бермоқда Санитария-эпидемиология қўмитаси.
Айтилишича, 520 минг доза гриппга қарши вакциналар давлат томонидан харид қилиниб, мактабгача таълим ташкилотлари болаларини эмлаш учун ҳудудларга тарқатилди.
Болалар, хусусан, мактабгача ёшдагилар гриппга нисбатан энг ҳимоясиз қатлам ҳисобланади. Улар жамоада кўп бўлгани сабабли вирус тез юқади. Февраль ойида эмлаш болаларни пневмония, бронхит, отит каби оғир асоратлардан ҳимоя қилади, шунингдек, боғчаларда оммавий касалланишнинг олдини олади.
Шунингдек, грипп вируслари февраль–март ойларида ҳам фаол тарқалиши, эмлашдан сўнг 10–14 кун ичида организмда иммунитет шаклланиб, бола мавсум охиригача ҳимояланиши таъкидланди.
Эмлаш жараёнида болалар шифокор кўригидан ўтказилади ҳамда соғлом болалар гриппга қарши эмланади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ