Таниқли адабиётшунос ва олим Ҳотам Умуров 84 ёшида вафот этди

Сақлаш
14:10 / 11.02.2026 8 0

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, филология фанлари доктори, таниқли адабиётшунос Ҳотам Умуров 84 ёшида оламдан ўтди.

 

Ҳотам Умуров 1942 йил 10 январда Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. У 1971 йилдан 1993 йилгача Самарқанд давлат педагогика институтида ўқитувчи, ўзбек адабиёти кафедраси мудири, доцент, ўзбек филологияси ва чет тиллар факультети декани лавозимларида фаолият юритди. Олим 1984 йили “Психологизм муаммоси ва ўзбек романи” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1986 йилда профессорлик унвонига эришди.

 

Олим томонидан эълон қилинган уч юзга яқин илмий ишларида адабиёт назарияси ва адабий танқидчиликнинг долзарб масалалари тадқиқ этилган.

 

1982 йилда унга “Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси”, 2000 йилда “Самарқанд давлат университетида хизмат кўрсатган профессор” унвони ҳамда 2016 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//