Жамият
Ўзбекистон коррупция даражаси бўйича 3 поғона пастлади. Бу ҳақда Transparency International халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти хабар берди.
Халқаро ташкилот 2025 йил якунлари бўйича Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди. Бу сафар рейтингда 182 та давлатнинг кўрсаткичлари келтирилди.
Ўзбекистон унда 31 балл билан 124-ўринда турибди. Бу ўтган йилгига нисбатан 1 баллга камроқ. Таққослаш учун, Ўзбекистон бу индекснинг 2016-йилги ҳисоботида 21 балл билан 156-ўринда жойлашганди.
Кейинги йиллардаги ўринлар:
2017 йилда 157-ўрин (22 балл);
2018 йилда 158-ўрин (23 балл);
2019 йилда 153-ўрин (25 балл);
2020 йилда 146-ўрин (26 балл);
2021 йилда 140-ўрин (28 балл);
2022 йилда 126-ўрин (31 балл);
2023 йилда 121-ўрин (33 балл);
2024 йилда 121-ўрин (32 балл).
Ўзбекистон тушган қаторда Беларус, Жибути, Мўғулистон ва Туркия бир хил балл тўплаган. Рейтингда Дания, Финландия ва Сингапур илк ўринларда етакчилик қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Коррупцияни қабул қилиш индекси Ўзбекистон расмийлари муҳим деб ҳисоблайдиган 15 рейтинг кўрсаткичидан бири ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ