Жамият
Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган Президент йиғилишида саноат учун малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди. Навоий ва Зарафшон мактабларида ИТга ихтисослашган синфлар очилиши ҳамда Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази йўлга қўйилиши муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида вилоятда саноат ривожи ҳудудлар кесимида номутаносиб экани қайд этилиб, Нурота туманида гранит саноат парки, қайта ишлаш кластери ва пардозбоп тошлар бозорини ташкил этиш, Хатирчи туманида кичик саноат зонасини ишга тушириш ҳамда юқори қийматли лойиҳаларни жойлаштириш каби ташаббуслар маъқулланди. Шунингдек, пардозбоп тошлар ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш вазифаси қўйилди.
Янги лойиҳалар ва саноат қувватлари учун етарли кадрлар тайёрлаш мақсадида Навоий рақамли технологиялар техникумида тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази ташкил этилади.
Таъкидланишича, Навоий ва Зарафшон шаҳарларидаги мактабларда ИТга ихтисослашган синфлар очилади. Бунинг учун вилоятдан 100 нафар ўқитувчи ИТ ва СИ (сунъий интеллект) йўналишларида пойтахтда ва хорижда малака оширади, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Зарафшон филиалида СИ ва киберхавфсизлик йўналишида кундузги таълим дастури йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, Нурота туманида “Нақшлар ва нурлар” миллий каштачилик марказини ташкил этиш, Хатирчи туманида “Лангар” ва “Ангидон” маҳаллаларини туризмга ихтисослаштирган ҳолда ривожлантириш, Нурота ва Конимех туманларидаги 4 та қишлоқни туризм қишлоғига айлантириш режалаштирилган.
Йиғилиш якунида мутасаддиларга белгиланган вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш, тайёрланадиган кадрлар амалиётга йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ